Бу хонанданинг деярли ҳар бир қўшиғи қалбимиз тўридан ўрин олиб улгурган. У бошқаларга ўхшамайди. Унинг қўшиқларида кечагина бизни қийнаётган дард, алам, ҳасратлар, ёки дилимизни яйратган қувончлар, одамлар орасидаги гаплар акс этган. Мана беш йилдирки, Озода Нурсаидова (Саидзода) ижодий танаффусда. Буни танаффус дейиш тўғри бўлармикан... Чунки хонанда шу вақт оралиғида ҳам тинмай ижод қилди. "Ўтган вақт эса мени анча тарбиялади”, дейди у. Эътиборингизга қўшиқлари каби дилкаш инсон, сиз соғинган санъаткор Озода Нурсаидова билан бўлиб ўтган суҳбатимизни ҳавола этар эканмиз Жалолиддин Румийнинг "Ҳар бир маҳрумият - муяссариятдир, Ҳар бир муяссарият - маҳрумиятдир” деган фикрлари хаёлимиздан ўтди. Сабаби, Озода беш йил ичида ниманидир йўқотиш эвазига бошқа азиз нарсани топди. Топиш асносида кераксизларидан воз кечди.
Бугун ФИФА томонидан терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвали эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир ўрин пастлаб, 57-ўринга жойлашган