“Мусиқа ва теле-видео
асарлари номинациялари”
рекламаси бошланганига анча
бўлди-ю, энг сараларни
аниқлаш куни яқинлашгани
сайин ҳаяжон кучи барча
ижодкорлар қалбини маҳв
этиб боряпти. Мухлисларнинг
ҳам қалб ҳаяжони
кумирлариникидан 100 чандон
ортиқ бўлса, бордир, кам эмас!
Бу йил оммавий тарғиботларга
эътибор берсак, тақдимотга
жуда катта тайёргарлик
кўрилаётгани, асосан,
мухлислар овози инобатга
олинади деган хулоса келиб
чиқади. Бу борада эса, бутун
бир халқнинг фикрини том
маънода йиғиш жуда мушкул.