"Ревани” ширинлиги (турк ошхонасидан)
Керакли масаллиқлар: 4 дона тухум, 1 ст. қатиқ, 1 ст. кунгабоқар ёғи, 2-2,5 ст. ун, 50 гр манний ёрмаси, 1 ст. шакар, 1 чой қошиқ истеъмол содаси ва 1 дона лимон.
Шарбати учун: 5 ст. сувга тенг миқдорда шакар ва яримта лимон сувини қўшамиз.
Тайёрланиши: ишни ширинликнинг шарбатини тайёрлашдан бошлаймиз. Қозончага шарбатнинг барча масаллиқларини солиб, пайт оловда қайнатамиз. Бир хил масса ҳосил бўлгач, уни совитамиз. Энди шринликнинг хамирини тайёрлашга киришсак ҳам бўлади. Тухумни шакар билан аралаштириб, сўнг миксер ёрдамида кўпиртирамиз. Унга қатиқ, кунгабоқар ёғи, манний ёрмаси ва истеъмол содасини қўшиб, кўпиртиришда давом этамиз. Сўнг ун қўшиб, юмшоқ хамир қорамиз. Патнисни ёғлаб, хамирни соламиз. Уни 180 даража ҳароратдаги газ печига қўйиб, 40-45 дақиқа пиширамиз. Фақат оловни пасайтиришни унутмасак, бас. Пишгач, исталган шаклда кесиб оламиз. Сўнг совиган шарбатни олиб, усти ва ён атрофларига шимдирамиз. Устига қанд упаси, ёғи майдаланган ёнғоқ сепиб, дастурхонга тортамиз.