Сиз-ку ўша Икки дунёнинг азобини бахт деб келтирган. Сиз-ку ўша Сизсиз рўёнинг бахтларини дардга индирган. Сиз-ку ўша Қароғимга мунг, юрагимга дард бўлган бало, Сиз-ку ўша Сиз-ку беажал минг ажалга этган мубтало! Сиз-ку ўша…
Юртимизда кундан-кунга транспорт тизими ривожланиб, йўлларимиз серқатнов бўлиб бормоқда. Бу холат ЙХХБ ходимларидан янада тезкорликни, ҳушёрликни ва албатта масъулиятни талаб этади. Бурчларини ҳис этган ходимлар кечаю кундуз кўчаларда ҳаракатланаётган ҳар бир машина ҳаракатини назорат этиб туришни асосий вазифалари деб биладилар. Тезликни ошириб кетаётган ёхуд светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхтамай ўтиб кетган, қоидани бузган ҳайдовчи ўзининг ёки бегуноҳ бир йўловчининг ҳаётига зомин бўлиб қолиши мумкинлигининг олдини оладилар. Афсуски ЙХХБ ходимларининг меҳнатлари қадрига етмаётган кимсалар ҳам орамизда учраб туради.
«Ҳурматли муфтий ҳазратлари, менинг саволим шундан иборатки, Пайғайбаримиз (с.а.в)дан «Инсонга умри давомида 99 та ўлим берилади, шулардан ўтса 100 ўлимдир» деган мазмунда ҳадис ривоят қилинади. Илтимос, ушбу ҳадисдаги 99 та сабаб ҳақида тушунтириш бериб ўтсангиз. Чунки (аниқ қайси сурадалиги ёдимда йўқ) «инсон ўлими қайтарилмайди» мазмунидаги оятга қиёсласак, қандай тушуниш керак?»
Истиржо
Бу воқеани
тошкентлик бир ҳожи
биродаримиз сўзлаб бердилар:
«Бир йили муҳтарама онамиз
билан бирга ҳажга борган эдик.
Онамизнинг ёшлари ўтиб
қолган, анча қийналиб қадам
босардилар. Ҳаж кўп йиллик
орзулари бўлгани учун ана шу
сабабларга ҳам қарамай,
сафарга отландилар. Орзиқиб
кутганимиз Масжидул-Ҳаромга
кириб бордик.
Qadim zamonda bir er xotin
bo'lgan ekan. Er boshqa ayolni
yoqtirib qolib, hotindan qutulish
yo'lini izlab qolibdi. Chunki
yoqtirgani:"Men xotin ustiga
tegmayman", deb rad qilgan
ekan. Ajrashay desa, hech bir
sabab yo'q, o'rtada to'rtta guldek
farzandi, ayoli esa husnu hulqli,
pokizaligi bilan katta hurmatga
ega. Er qiyin ahvolda qolibdi.
Немис компанияси бирданига 2025 йиллар бозорини мўлжаллаётган кўринади. F 125 номли водородли электроконцепт айнан шундай тахмин туғилишига асос бўла олади. Автомобил нафақат антиқа кўриниши, балки техник имкониятлари билан ҳам оммани ҳайратга солади.
1887 йили июлда французларнинг "Конт Рэндю” журнали Тарб қишлоғига осмондан думалоқ темир гардиш тушганлиги ҳақида хабар бериб, шов-шув кўтарди. Бу номаълум буюм кутилмаганда қишлоқча аҳолисининг бошига тушгани етмагандек, яна унда ўқиш қийин бўлган қандайдир ёзувлар ҳам бор эди.